Launching

Ўқув маркази учун илова яратиш: тўлов, давомат ва гуруҳлар

Launching Apps ўқув маркази учун илова ва CRM қуради: ўқувчи жадвал, дарс ва тўловини кўради, ота-она давомат ва баҳоларни кўриб туради. Гуруҳлар, тўловлар ва заявкалар дафтарда эмас, битта тизимда туради, эслатмалар push ёки Telegram орқали кетади. Одатда 6–8 ҳафта, оддий версия 15–30 кун.

Биз қурганOnset

Муддат
6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Ҳар бир ўқувчи кўз олдингизда

Ким тўлаган, ким дарсга келмаганини фақат дафтар билади

Ўқитувчи давоматни App’да белгилайди, тўловлар ўзи ёзилади. Ҳар бир ўқувчининг ҳолатини битта экранда кўрасиз.

Тўлов кечикади, администратор ҳаммага қўнғироқ қилади

Муддатдан олдин эслатма боради, ўқувчи Payme ёки Click билан App’нинг ўзида тўлайди.

Ота-она фарзанди қандай ўқиётганини билмайди

Ота-она кабинетида давомат, баҳо ва уй вазифаси кўриниб туради.

Заявкалар менежерда қолиб кетади

Сайт ва Telegram’дан келган ҳар бир заявка CRM’га тушади. Ким жавоб бергани ва ким ёзилгани кўриниб туради.

Одатий функциялар

  • Курслар ва гуруҳлар
  • Дарс жадвали
  • Давомат
  • Онлайн тўлов ва эслатмалар
  • Видео дарслар
  • Тест ва уй вазифалари
  • Ота-она кабинети
  • Ўқитувчи панели
  • CRM: заявкалар ва ўқувчилар базаси

Муддат

6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун

Одатда 6–8 ҳафта. Жадвал ва тўловдан иборат оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Appcompanist

    Вокал: қўшиқчи ва хорлар учун пианино аккомпанементи App’и

    ТаълимГлобал

    iOS · Android

  • Onset

    Инглиз тилини ўйин ва беллашув орқали ўрганиш App’и

    ТаълимЎзбекистон

    iOS

  • MagicSeed

    Хусусий боғча учун CRM: тўловлар, қарзлар, давомат ва иш ҳақи

    CRMЎзбекистон

    iOS · AndroidКлиентга топширилган

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Видео дарсларни App’га жойласа бўладими?

Ҳа. Видео дарс ва тестлар App’да туради, уларни фақат курсга ёзилган ўқувчи кўради.

Репетитор ёки кичик курс учун ҳам мос келадими?

Ҳа. Жадвал, тўлов ва дарслардан иборат оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади.

Ҳозирги ўқувчилар базасини CRM’га кўчирса бўладими?

Ҳа. Ўқувчилар, гуруҳлар ва тўловлар тарихини файлингиздан CRM’га юклаймиз.

Ўқув маркази учун илова қанча вақтда тайёр бўлади?

Одатда 6–8 ҳафтада. Оддий App 15–30 кунда чиқади.

Ота-она App ўрнатиши шартми?

Йўқ. Давомат ва тўлов эслатмасини Telegram бот орқали ҳам олиши мумкин.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?