Launching

Мобил илова яратиш нархи: нимага боғлиқ

Launching Apps’да мобил илова яратиш $2 500 дан бошланади, аниқ нарх эса лойиҳа ҳажмига боғлиқ: платформалар, экранлар, интеграциялар ва админ панель. Аниқ нарх ва муддатни бепул консультацияда айтамиз. Иш 10% тўловдан кейин бошланади, кейинги ҳар бир тўлов эса ишни кўрсатганимиздан кейин.

Лойиҳа нархи

$2 500 дан

Нарх ҳажмга боғлиқ. Аниқ нарх ва муддатни бепул консультацияда айтамиз.

  • Бепул консультация: аниқ нарх ва муддат
  • Иш 10% тўловдан кейин бошланади
  • Кейинги тўлов фақат ишни кўрсатганимиздан кейин
Гаплашамиз

3 та савол. Кейин бепул консультацияда аниқ нарх ва муддатни айтамиз.

Лойиҳа турлари ва муддатлар

Кичикдан бошламоқчимисиз? Оддий App ёки MVP’ни танланг: аввал битта вазифа ишлайди, кейин кенгайтирамиз.

  • Оддий App

    15–30 кун

    Битта асосий вазифа. Ғояни тез ишга тушириш учун.

  • MVP

    битта вазифа: 15–30 кун бир нечта функция: 6–8 ҳафта

    Ғояни катта харажатдан олдин ҳақиқий клиентларда синаб кўриш учун биринчи версия.

  • Тўлиқ продукт

    одатда 6–8 ҳафта

    iOS ва Android App, backend, админ панель ва интеграциялар. App Store ва Google Play’га ҳам чиқарамиз.

  • Катта платформа

    босқичма-босқич

    Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш: клиент, ҳайдовчи ёки курьер ва сотувчи учун алоҳида App, умумий сервер ва админ панель. Аввал ишлайдиган биринчи версияни чиқарамиз, кейин кенгайтирамиз. Муддатини лойиҳани кўриб чиққач айтамиз.

  • Support ва янгиланишлар

    Launch’дан кейин

    Хатоларни тузатамиз, App’ни iOS ва Android’нинг янги версияларига мослаймиз, янги функциялар қўшамиз. Шартларини лойиҳа бошида келишиб оламиз.

Тўлов босқичма-босқич

Иш 10% тўловдан кейин бошланади. Кейинги ҳар бир тўловни фақат биз бажарилган ишни кўрсатганимиздан кейин қиласиз.

Мисол учун, $2 500 лик лойиҳада

  1. 10%Иш бошланади$250
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда$500
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда$750
  4. 40%Лойиҳа топширилганда$1 000

Нархга нималар таъсир қилади

  • Платформалар

    Фақат iOS, фақат Android ёки иккаласи. Керак бўлса веб версия ҳам.

  • Экранлар ва функциялар

    App’да нечта экран ва нечта асосий вазифа бўлади: каталог, заказ, ёзилиш, чат. Катта платформада нечта App кераклиги ҳам муҳим: клиент, ҳайдовчи ёки курьер ва сотувчи учун.

  • Дизайн

    Ҳар бир экранни Бизнесингизга қараб нолдан чизамиз. Экран кўпайган сари иш ҳам кўпаяди.

  • Backend ва админ панель

    Заказ, клиент ва статистикани бошқарадиган сервер қисми ва панель.

  • Интеграциялар

    Payme, Click, Uzum, OneID, хариталар, касса ёки ҳисоб тизими.

  • AI ва автоматлаштириш

    Клиентларга жавоб берадиган AI ёрдамчи, ўзи тайёр бўладиган ҳисоботлар, такрорий ишни тизимга бериш.

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Мобил илова яратиш нархи қанча?

Лойиҳалар $2 500 дан бошланади. Аниқ нарх ҳажмга боғлиқ: платформалар, экранлар, интеграциялар ва админ панель. Уни муддат билан бирга бепул консультацияда айтамиз.

Мобил илова учун тўлов қандай бўлади?

10% билан иш бошланади, 20% дизайнни кўрсатганимизда, 30% ишлайдиган версияни кўрсатганимизда ва 40% лойиҳа топширилганда.

Натижа ёқмаса нима бўлади?

Ҳар босқич натижасини кейинги тўловдан олдин кўрасиз. Айтган ўзгаришларингизни дизайн босқичида қилиб берамиз, кодга ва кейинги 20%га фақат сиз тасдиқлаганингиздан кейин ўтамиз.

Кичикдан бошласа бўладими?

Ҳа. Биринчи версияга фақат энг керакли вазифани оламиз: бундай оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Қолганини натижага қараб қўшамиз.

Менга техник топшириқ (ТЗ) керакми?

Йўқ. Ғоянгизни ўз сўзларингиз билан айтсангиз етарли. Функциялар рўйхатини биринчи босқичда бирга тузамиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?