Launching

Launching Apps мобил илова, сайт, CRM ва AI ёрдамчи қуради: кафе App’идан тортиб маркетплейс, такси ва етказиб бериш платформаларигача. Одатий лойиҳа 6–8 ҳафтада тайёр бўлади.

Шартнома биланКод ва ҳуқуқлар сизда

3 та савол, кейин рақамингиз ёки TelegramҒоянгиз орамизда қолади.

Биз қурган
AvinoКўчмас мулк: сотиш, сотиб олиш ва ижара учун App ва сайт
Платформа
iOS · Android · Сайт
Функциялар
  • Харитада қидирув
  • Нарх бўйича фильтр
  • Эгаси билан чат
Одатий муддат
6–8ҳафтаАниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

Иш 10% тўловдан кейин бошланади. Кейинги тўловлар ишни кўрсатганимиздан кейин.

Launch’дан кейин ҳам жамоангиз бўлиб қоламиз.

Telegram бот ва Mini App ҳам қурамиз. Ўзбекистон бўйлаб ва чет элда онлайн ишлаймиз.

Қайси бири сизга таниш?

Технологиядан эмас, вазиятингиздан бошлаймиз.

«Заказлар чат ва қўнғироқларда йўқолиб қоляпти.»

Заказ App’дан, сайтдан ёки ботдан дарҳол тизимга тушади. Ким, қачон ва нима заказ қилгани доим кўриниб туради.

  • App
  • Сайт
  • Telegram бот
Гаплашамиз
«Клиент бир марта келади-ю, қайтмайди.»

Ўз App’ингизда бонус, эслатма ва push-хабар бор. Клиент билан алоқа агрегаторда эмас, сизда қолади.

  • App
  • Бонус
  • Пуш-хабар
Гаплашамиз
«Менежер кетса, клиентлар ҳам у билан кетади.»

Клиент базаси, заказлар тарихи ва келишувлар CRM’да қолади, ходимнинг телефонида эмас.

  • CRM
  • Клиент базаси
  • Заказлар тарихи
Гаплашамиз
«Ғоям бор, лекин қаердан бошлашни билмайман.»

Аввал энг керакли битта функцияни чиқарамиз: бундай оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Кейин натижага қараб кенгайтирамиз.

  • MVP
  • Оддий App
  • Стратегия
Гаплашамиз
«Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш хизматини очмоқчиман.»

Клиент, ҳайдовчи ёки курьер ва сотувчи учун алоҳида App қурамиз, ҳаммаси битта сервер ва админ панелга уланади. Аввал ишлайдиган биринчи версияни чиқарамиз, кейин босқичма-босқич кенгайтирамиз.

  • Бир нечта App
  • Админ панель
  • Тўлов ва харита
Гаплашамиз
«Ходимлар кун бўйи бир хил ишни қўлда қилади.»

Ҳисобот тайёрлаш, жавоб бериш, эслатиш ва маълумот кўчиришни тизим ёки AI қилади. Ходимлар эса клиент билан шуғулланади.

  • AI
  • Автоматлаштириш
  • Ҳисоботлар
Гаплашамиз
«App’им бор, лекин Бизнесимга фойдаси тегмаяпти.»

Аввал сабабини топамиз: дизайн, тезлик ёки функциялар. Кейин тузатамиз ва янгилаймиз.

  • Аудит
  • Дизайн
  • Янгиланишлар
Гаплашамиз
«Олдинги жамоа ишни охирига етказмади.»

Кодни кўриб чиқамиз, қандай аҳволда эканини очиқ айтамиз ва охирига етказиш режасини берамиз.

  • Код аудити
  • Режа
  • Launch
Гаплашамиз

Биз қурган App’лар

Ўзбекистон, МДҲ ва глобал бозор учун, жумладан АҚШ. Иконкани босинг, лойиҳа очилади.

Яна 3 та лойиҳа NDA остида

Барча ишлар

Rayhon TaxiChopXChopOVRAppcompanistOnsetForestiFocusReviusSkyLabSkribblemyticket.uzDogsMeetUp

Барча ишлар

Биз қурган ҳамма нарса сизники

Код, ҳуқуқлар ва клиент базаси сизда қолади. Шартнома билан ишлаймиз, хоҳласангиз NDA ҳам имзолаймиз.

Бошқа NDA лойиҳаларни суҳбатда, клиент рухсати билан кўрсатамиз.

NDA ишларни Telegram’да сўранг

5 босқич. Ҳар бирида натижани кўрасиз

Иш 10% тўловдан кейин бошланади. Кейинги ҳар бир тўловни биз бажарилган ишни кўрсатганимиздан кейин қиласиз.

  1. 01

    Ғоя

    Бизнесингиз қандай ишлашини, заказ ва клиент қаердан келишини сўраймиз. Биринчи версияга нима киришини бирга танлаймиз.

    Натижа
    Функциялар рўйхати, аниқ муддат ва нарх
    Тўлов
    10%, иш шу билан бошланади
  2. 02

    Режа

    Ҳар бир экран қандай ишлашини ва нима қачон тайёр бўлишини режалаштирамиз.

    Натижа
    Экранлар харитаси ва иш режаси
  3. 03

    Дизайн

    Ҳар бир экранни чизамиз. Код ёзилишидан олдин кўрасиз ва тасдиқлайсиз.

    Натижа
    Барча экранлар дизайни
    Тўлов
    20% дизайнни кўрсатганимизда
  4. 04

    Код

    App’ни қурамиз. Иш қандай кетаётганини кўриб турасиз.

    Натижа
    Ишлайдиган версия
    Тўлов
    30% ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  5. 05

    Launch

    App Store, Google Play ёки вебга чиқарамиз. Код ва ҳуқуқларни сизга топширамиз.

    Натижа
    Тайёр продукт, код ва ҳуқуқлар
    Тўлов
    40% лойиҳа топширилганда

Қандай ишлаймиз

  • Бизнес тилида гаплашамиз.

    Сиздан техник билим кутмаймиз: заказ, клиент, вақт ва пул ҳақида гаплашамиз. Техник томони бизда.

  • Ўртада воситачи йўқ.

    Лойиҳангизни қурадиган жамоа билан тўғридан-тўғри гаплашасиз.

  • Бошқарув қўлингизда.

    Нарх, каталог, акция ва заказларни админ панелдан ўзингиз бошқарасиз.

  • Launch’дан кейин ҳам ёнингиздамиз.

    Хатоларни тузатамиз, App’ни iOS ва Android’нинг янги версияларига мослаймиз, янги функциялар қўшамиз. Шартларини лойиҳа бошида келишиб оламиз.

Соҳангиз учун

Ресторан, клиника ва дўконда иш ҳар хил юради. Ҳар бир соҳа саҳифасида одатий функциялар, интеграциялар ва муддатлар бор.

Кўп сўраладиган саволлар

Барча саволларНарх нимага боғлиқ

Қанча вақт кетади?

Одатда 6–8 ҳафта. Битта асосий вазифани бажарадиган оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш каби катта платформани босқичма-босқич чиқарамиз: аввал ишлайдиган биринчи версия, кейин қолгани. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Нархи қанча?

Лойиҳалар $2 500 дан бошланади. Аниқ нарх ҳажмга боғлиқ: платформалар, экранлар, интеграциялар ва админ панель. Уни муддат билан бирга бепул консультацияда айтамиз.

Техник билимим йўқ. Муаммо бўлмайдими?

Йўқ. Сиз Бизнесингиз ҳақида ўз сўзларингиз билан гапирасиз, техник томони бизда.

App менга клиент олиб келадими?

App келган клиентни ушлаб қолади: тез заказ, бонус, эслатма. Янги клиентни эса Instagram, реклама ва кассадаги QR код орқали App’га олиб келасиз.

Натижа ёқмаса нима бўлади?

Ҳар босқич натижасини кейинги тўловдан олдин кўрасиз. Айтган ўзгаришларингизни дизайн босқичида қилиб берамиз, кодга ва кейинги 20%га фақат сиз тасдиқлаганингиздан кейин ўтамиз.

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?