Launching

Тошкентда UI/UX дизайн ва продукт стратегия: App ва сайт учун

Launching Apps Тошкентда App ва сайт учун UI/UX дизайн ва продукт стратегия қилади: клиент буюртмагача қандай бориши, ҳар бир экран, дизайн тизими ва керак бўлса босиб кўрса бўладиган прототип. Код фақат сиз дизайнни кўриб тасдиқлагандан кейин ёзилади.

Биз қурганForento

Муддат
Ҳажмга қараб
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Кимга керак

  • Продуктни код ёзилишидан олдин кўрмоқчисиз
  • Клиентлар App’ингизда адашиб, заказгача етмай чиқиб кетяпти
  • App ёки сайтингиз эскириб қолган
  • Шерик ёки инвесторга нима қураётганингизни кўрсатишингиз керак

Нима ўзгаради

  • Ҳар бир экранни код ёзилишидан олдин кўрасиз ва тасдиқлайсиз.
  • Кераксиз функцияга вақт ва пул кетмайди: биринчи версияга фақат керакли нарса киради.
  • Ўзгартириш код ёзилгандан кейин эмас, дизайн босқичида қилинади.
  • Клиент заказгача ортиқча қадам босмайди: ҳаммаси олдиндан ўйланган.

Нималар киради

Продукт стратегия

Продуктни ким ишлатишини, қайси функция энг тез фойда беришини ва биринчи версияга нима киришини аниқлаб оламиз.

Заказгача қадамлар

Клиент App’ни очганидан заказ бергунча ҳар бир қадамни чизиб чиқамиз.

Экранлар схемаси

Аввал рангсиз схема: мантиқ ишласа, кейин чиройга ўтамиз.

Визуал дизайн

Ҳар бир экран брендингиз услубида, телефон ва компьютер учун.

Прототип

Керак бўлса, экранларни босиб кўрса бўладиган қиламиз: телефонингизда тайёр App каби очилади.

Дизайн тизими

Тугма, шрифт ва ранглар битта тизимда, шунинг учун кейинги экранлар ҳам бир хил услубда чиқади.

Уч тилда текширув

Ўзбек, рус ва инглиз матнлари экранга сиғишини олдиндан текширамиз, узун сўз дизайнни бузмайди.

Муддат

Лойиҳа одатда 6–8 ҳафта давом этади ва режа билан дизайндан бошланади. Ҳар босқич натижасини кўриб тасдиқлайсиз. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Avino

    Кўчмас мулк: сотиш, сотиб олиш ва ижара учун App ва сайт

    Кўчмас мулкЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Dicta

    Учрашувлар учун AI котиб: App ва веб платформа

    AIЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Forento 2 та App

    Турар жой брон қилиш: меҳмон ва уй эгалари учун икки App

    Турар жой брон қилишМДҲ

    iOS · Android

  • Xeela

    Фитнес ва вазн ташлаш: овқатланиш, машқ ва прогресс битта App’да

    ФитнесГлобал

    iOS · Android

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Дизайнни код ёзилишидан олдин кўра оламанми?

Ҳа. Ҳар бир экранни кўрасиз ва тасдиқлайсиз, код шундан кейин ёзилади.

Продукт стратегия нега керак?

Кераксиз функцияга вақт ва пул кетмаслиги учун. Биринчи версияга Бизнесингиз учун энг керакли нарсалар киради.

Дизайнни ўзгартиришни сўрасам бўладими?

Ҳа. Айтган ўзгаришларингизни дизайн босқичида қилиб берамиз, кодга фақат сиз тасдиқлаганингиздан кейин ўтамиз.

Дизайн уч тилга мосланганми?

Ҳа. Экранларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида текширамиз, чунки битта матн ҳар тилда ҳар хил узунликда бўлади.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?