Тошкентда CRM тизими яратиш: клиент, буюртма, омбор ва савдо бир жойда
Launching Apps Тошкентда Бизнес учун CRM тизими яратади: клиент, буюртма, омбор ва савдо бир жойда, админ панель ва ходимлар учун App билан. Тизим компания қандай ишласа, шунга мослаб қурилади. Клиент базаси менежернинг телефонида эмас, компанияда қолади.
Биз қурганMagicSeed
- Муддат
- Ҳажмга қараб
- Тўлов босқичма-босқич
- Код ва ҳуқуқлар
- Сизда
Кимга керак
- Заказлар Excel, дафтар ва чатларда юради
- Менежер кетса, клиентлар ҳам у билан кетишидан хавотирдасиз
- Омбор, филиал ва кассада нима бўлаётганини билиш учун ҳар куни ҳаммага қўнғироқ қиласиз
- Тайёр CRM олдингиз, лекин ишингизга тўғри келмади
Нима ўзгаради
- Менежер кетса ҳам клиент базаси, заказлар тарихи ва келишувлар компанияда қолади.
- Савдо ва омборни қўнғироқсиз, телефонингиздан кўрасиз.
- Заявка йўқолмайди: ҳар бирининг масъули ва муддати бор.
- Ким қанча сотгани ва қайси товар тугаётгани ҳар куни кўриниб туради.
Нималар киради
Иш жараёни
Заявка келганидан пул тушгунча ҳар бир қадамни ёзиб чиқамиз ва тизимни шунга қараб қурамиз.
Клиент базаси
Ҳар бир клиентнинг тарихи, заказлари, қўнғироқлари ва эслатмалари битта карточкада.
Заказ ва омбор
Заказ ҳолати, қолдиқ, кирим-чиқим ва филиаллар орасида товар кўчириш.
Роллар ва рухсатлар
Ҳар бир ходим фақат ўз бўлимини кўради, сиз эса ҳаммасини.
Ҳисоботлар
Савдо, ходим ва товар бўйича ҳисобот ҳар куни ўзи янгиланади.
Интеграциялар
Payme ва Click, Telegram хабарлари, сайт, App, касса ёки ҳисоб тизимига улаймиз.
Ходимлар учун App
Курьер, агент ёки менежер телефондан ишлайди, маълумот дарҳол тизимга тушади.
Муддат
Муддат бўлимлар сони, интеграциялар ва эски маълумот ҳажмига боғлиқ. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.
Тўлов босқичма-босқич
- 10%Иш бошланади
- 20%Дизайнни кўрсатганимизда
- 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
- 40%Лойиҳа топширилганда
Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар
- Payme орқали тўлов
- Click орқали тўлов
- Telegram: бот, Mini App, хабарлар
- Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс
Шу йўналишдаги ишлар
Булар ҳам керак бўлиши мумкин
Саволлар ва жавоблар
Тайёр CRM ўрнига ўзимизники нега керак?
Ўз CRM’ингиз Бизнесингиз қандай ишласа, шундай ишлайди: ортиқча бўлим йўқ, керакли ҳисобот бор. Код ва база ҳам сизда қолади.
Эски маълумотларни кўчирса бўладими?
Ҳа. Клиент, товар ва заказларни Excel’дан ёки эски тизимдан янги CRM’га кўчирамиз.
Ходимлар телефондан ишлай оладими?
Ҳа. CRM’нинг веб версиясидан ташқари ходимлар учун iOS ва Android App ҳам қурамиз.
Менежер клиент базасини олиб кета оладими?
Рухсатингизсиз базани юклаб ололмайди: ҳар бир ходим фақат ўз бўлимини кўради, юклаб олиш ҳуқуқи эса сизда қолади.
CRM тизими яратиш қанча вақт олади?
Ҳажмга боғлиқ. Битта бўлимдан бошлаб, кейин қолганларини босқичма-босқич улаш ҳам мумкин. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.
Янгиланган:
Нимадан бошлаймиз?
3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.


