Интернет-дўкон иловаси яратиш: каталог, буюртма ва клиент базаси
Launching Apps интернет-дўкон иловаси ва сайтини қуради: клиент каталогдан танлайди, саватга солади, онлайн тўлайди ва буюртмасини App’да кўради. Товар, нарх ва қолдиқ битта админ панелда туради, касса ёки ҳисоб тизимига уланади. Одатда 6–8 ҳафта, каталог ва буюртмадан иборат оддий App 15–30 кун.
Ҳозир қуряпмизBirinchiqoʻl
- Муддат
- 6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
- Тўлов босқичма-босқич
- Код ва ҳуқуқлар
- Сизда
Энди бирорта заказ йўқолмайди
Клиент Instagram’да нарх сўрайди, жавоб кечикади, заказ бошқага кетади
Нарх, расм ва қолдиқ App’да доим кўриниб туради. Клиент ҳеч кимни кутмай ўзи танлайди ва заказ беради.
Товар сайтда бор, омборда йўқ
Админ панель касса ёки ҳисоб тизимига уланади. Қолдиқ ва нарх ҳамма жойда бир хил бўлади.
Саватга солади-ю, тўламай чиқиб кетади
Payme, Click ёки Uzum билан бир-икки босишда тўлайди. Саватда қолган товар ҳақида push-эслатма боради.
Маркетплейсдаги клиент сизники эмас
Ўз App’ингизда унинг рақами ва харидлари тарихи сизда қолади. Янги товар ва чегирмани push-хабар билан ўзингиз юборасиз.
Одатий функциялар
- Каталог ва қидирув
- Товар саҳифаси: расм, нарх, ўлчам
- Сават ва заказ
- Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard билан тўлов
- Етказиб бериш ёки олиб кетиш
- Заказ ҳолати push-хабарда
- Бонус ва промокодлар
- Админ панель: товар, қолдиқ, заказ
- Касса ёки ҳисоб тизимига уланиш
Муддат
6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун
Одатда 6–8 ҳафта. Каталог ва заказдан иборат оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.
Тўлов босқичма-босқич
- 10%Иш бошланади
- 20%Дизайнни кўрсатганимизда
- 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
- 40%Лойиҳа топширилганда
Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар
- Payme орқали тўлов
- Click орқали тўлов
- Uzum орқали тўлов
- Humo ва Uzcard карталари
- Telegram: бот, Mini App, хабарлар
- Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс
Бу йўналишдаги ишларимизни суҳбатда, клиент рухсати билан кўрсатамиз. Барча ишлар
Булар ҳам керак бўлиши мумкин
Саволлар ва жавоблар
Дўконга App керакми ёки сайт?
Кўпинча иккаласи ҳам. Сайт Google’да қидираётган янги клиентга чиқади, App эса доимий клиентни ушлаб қолади. Иккаласи битта админ панелда ишлайди.
Товарлар базасини қандай кўчирамиз?
Файлингиздан ёки ҳисоб тизимингиздан. Товар, нарх ва қолдиқни ўзимиз юклаймиз, қўлда киритиш шарт эмас.
Қайси тўлов тизимларини улайсизлар?
Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard’ни. Шартномани ўзингиз тузасиз, қайси ҳужжатлар кераклигини айтиб берамиз.
Интернет-дўкон иловаси қанча вақтда тайёр бўлади?
Одатда 6–8 ҳафтада. Каталог ва заказдан иборат оддий App 15–30 кунда чиқади.
Маркетплейсда сотяпман. Ўз App’им керакми?
Ҳа, доимий клиентларингиз бўлса. Маркетплейсда сотишда давом этасиз, такрорий харид эса ўз App’ингизга ўтади.
Кўп сотувчили ўз маркетплейсимни очмоқчиман. Буни ҳам қурасизларми?
Ҳа. Харидор ва сотувчи учун алоҳида App, умумий сервер, админ панель ва тўлов бўлади. Аввал ишлайдиган биринчи версияни чиқарамиз, кейин кенгайтирамиз. Муддатини лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.
Янгиланган:
Нимадан бошлаймиз?
3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.


