Launching

Тошкентда мобил илова яратиш: оддий App’дан маркетплейсгача

Launching Apps Тошкентда iOS ва Android учун мобил илова яратади: кафе ёки дўкон App’идан тортиб маркетплейс, такси, етказиб бериш ва логистика платформаларигача. Одатда лойиҳа 6–8 ҳафта давом этади, оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади, катта платформа эса босқичма-босқич ишга туширилади. Код ва ҳуқуқлар сизга ўтади.

Биз қурганAvino

Муддат
6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Кимга керак

  • Заказлар қўнғироқ ва чат орқали келади, ҳаммасига улгурмаяпсиз
  • Агрегатор ҳар заказдан улуш олади, клиент эса барибир сизники эмас
  • Доимий клиентларингиз бор, лекин улар билан тўғридан-тўғри алоқангиз йўқ
  • Ғоянгиз бор, уни App Store ва Google Play’да кўрмоқчисиз
  • Маркетплейс, такси, етказиб бериш ёки логистика хизматини очмоқчисиз

Нима ўзгаради

  • Клиент заказни ўзи беради ва ўзи тўлайди, оператор телефонга боғланиб қолмайди.
  • Бонус ва push-хабар клиентни қайтариб олиб келади.
  • Заказ, тўлов ва клиент базаси админ панелда, телефонингиздан кўринади.
  • Нарх, каталог ва акцияни ўзингиз ўзгартирасиз, ҳар сафар бизга ёзмайсиз.

Нималар киради

Биринчи версия

Бизнесингиз қандай ишлашини кўрамиз ва энг тез фойда берадиган функцияларни бирга танлаймиз.

UI/UX дизайн

Ҳар бир экранни чизамиз. Код ёзилишидан олдин ҳаммасини кўрасиз ва тасдиқлайсиз.

iOS ва Android

Клиент қайси телефонда бўлмасин, App’ингиз ишлайди: iPhone ҳам, Android ҳам.

Админ панель

Ҳар бир ходимга алоҳида кириш: оператор заказларни, бухгалтер тўловларни кўради, сиз эса ҳаммасини.

Бир нечта App, битта тизим

Катта платформада ҳар кимнинг ўз App’и бўлади: клиент, ҳайдовчи ёки курьер, сотувчи. Ҳаммаси битта сервер ва админ панелга уланади.

Тўлов ва интеграциялар

App’ни Payme, Click, Uzum, Humo, Uzcard, OneID, Yandex Maps ва Telegram’га улаймиз.

Пуш ва аналитика

Клиент заказ ҳолатини push-хабарда кўради, сиз эса қайси экран ва акция ишлаётганини кўрасиз.

App Store ва Google Play

Store саҳифасини тайёрлаймиз, App’ни Apple ва Google текширувига топширамиз.

Launch’дан кейин

Support ва янгиланишлар: App’ингиз iOS ва Android’нинг янги версияларида ҳам ишлаб туради.

Муддат

6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун

Одатда 6–8 ҳафта, битта асосий вазифани бажарадиган оддий App эса 15–30 кун. Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш каби катта платформани босқичма-босқич ишга туширамиз. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • Uzum орқали тўлов
  • Humo ва Uzcard карталари
  • OneID орқали кириш
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Yandex Maps
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Avino

    Кўчмас мулк: сотиш, сотиб олиш ва ижара учун App ва сайт

    Кўчмас мулкЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Dicta

    Учрашувлар учун AI котиб: App ва веб платформа

    AIЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Forento 2 та App

    Турар жой брон қилиш: меҳмон ва уй эгалари учун икки App

    Турар жой брон қилишМДҲ

    iOS · Android

  • Xeela

    Фитнес ва вазн ташлаш: овқатланиш, машқ ва прогресс битта App’да

    ФитнесГлобал

    iOS · Android

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Мобил илова яратиш қанча вақт олади?

Одатда 6–8 ҳафта. Оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади: аввал битта асосий вазифа, қолганини кейин қўшамиз.

Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш каби катта платформани ҳам қурасизларми?

Ҳа. Унда клиент, ҳайдовчи ёки курьер ва сотувчи учун алоҳида App, умумий сервер ва админ панель бўлади, тўлов ва харита ҳам уланади. Аввал ишлайдиган биринчи версияни чиқарамиз, кейин натижага қараб кенгайтирамиз. Муддатини лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

iOS ва Android учун иккита алоҳида App керакми?

Йўқ. Одатда иккала платформани битта лойиҳада қурамиз: клиент App Store ёки Google Play’дан бир хил App’ни юклаб олади.

App’га Payme ва Click уласа бўладими?

Ҳа. Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard орқали тўловни улаймиз. Тўлов тизими билан шартномани ўзингиз тузасиз, қайси ҳужжатлар кераклигини айтиб берамиз.

Ҳаммасини олдиндан тўлаш керакми?

Йўқ. Бошида 10%, дизайн тасдиқланганда 20%, ишлайдиган версияни кўрганда 30% ва топширилганда 40%.

Код ва ҳуқуқлар кимда қолади?

Сизда. Код ва ҳуқуқлар лойиҳа топширилганда сизга ўтади.

Launch’дан кейин ҳам қоласизларми?

Ҳа, жамоангиз бўлиб қоламиз. Support ва янги функциялар шартларини лойиҳа бошида келишиб оламиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

2/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?

Мобил App

Қачон бошламоқчисиз?