Launching

Салон ва барбершоп иловаси яратиш: ёзилиш, эслатма ва бонус

Launching Apps салон ва барбершоп иловасини қуради: клиент устани ва бўш вақтни ўзи танлайди, эслатма ва бонус олади. Усталар жадвали, клиент базаси ва тўловлар битта CRM’да туради, Telegram орқали ёзилиш ҳам уланади. Одатда 6–8 ҳафта, фақат онлайн ёзилиш учун оддий App 15–30 кун.

Биз қурганChop X Chop

Муддат
6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Энди бирорта ёзилиш йўқолмайди

Уста ишлаяпти, телефон жиринглаяпти, ёзилиш чатда қолиб кетяпти

Клиент устанинг бўш вақтини App’да кўриб, ўзи ёзилади. Икки клиент бир вақтга тушиб қолмайди.

Клиент ёзилди-ю, келмади

Ташрифдан олдин эслатма боради, клиент тасдиқлайди ёки бошқа вақтга ўтказади. Хоҳласангиз, олдиндан тўлов ҳам оласиз.

Қайси уста бўш, қайси бири банд, билиб бўлмайди

Ҳар бир устанинг жадвали админ панелда битта экранда кўринади.

Уста кетди, клиентлар ҳам у билан кетди

Клиент базаси ва ташрифлар тарихи CRM’да туради, устанинг телефонида эмас. Бонус ва эслатма клиентни салонга чақиради.

Одатий функциялар

  • Уста ва хизматни танлаш
  • Бўш вақтга онлайн ёзилиш
  • Эслатма ва push-хабарлар
  • Усталар ишлари галереяси
  • Бонус дастури
  • Payme ва Click билан олдиндан тўлов
  • Telegram орқали ёзилиш
  • Админ панель ва усталар жадвали
  • Клиент базаси (CRM)

Муддат

6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун

Одатда 6–8 ҳафта. Фақат онлайн ёзилиш ва эслатмалар учун оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Chop X Chop

    Барбершоплар тармоғи: клиентлар учун онлайн ёзилиш App’и

    Онлайн ёзилишМДҲ

    iOS

  • Онлайн ёзилиш · Қозоғистон · Махфий лойиҳа

    Қозоғистонда онлайн ёзилиш: клиент ва Бизнес учун икки App

    iOS ва Android учун икки App қурдик. Клиент App’ида яқин атрофдаги салон ва усталарни қидириш, категориялар, нархи билан хизматлар, уста, сана ва вақтни танлаб ёзилиш, фикрлар ва эслатмалар бор. Бизнес App’и уста ва администраторлар учун: жадвал ва ёзувларни қабул қилиш, ташрифлар тарихи билан клиентлар базаси, хизматлар ва нархлар, даромад статистикаси ва PDF ҳисобот, жамоа ва тўлов усуллари.

    • Клиент учун: салон танлаш ва ёзилиш
    • Уста ва администратор учун: ёзувлар, клиентлар, даромад
    • iOS · Android

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Бир нечта филиал ва уста учун ишлайдими?

Ҳа. Ҳар бир филиал ва устанинг жадвали, хизмат ва нархлари битта админ панелда туради.

Олдиндан тўлов олса бўладими?

Ҳа. Клиент ёзилаётганда Payme ёки Click билан олдиндан тўлайди. Қайси хизматларга олдиндан тўлов олишни ўзингиз белгилайсиз.

Telegram орқали ҳам ёзилса бўладими?

Ҳа. Telegram бот ва App битта жадвалга уланади, ёзилиш қаердан келса ҳам бир жойда кўринади.

Салон учун илова қанча вақтда тайёр бўлади?

Одатда 6–8 ҳафтада. Фақат онлайн ёзилиш учун оддий App 15–30 кунда чиқади.

Уста кетса, клиент базаси салонда қоладими?

Ҳа. Клиентлар ва ташрифлар тарихи CRM’да туради, устанинг телефонида эмас.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?