Мобил илова яратиш бўйича саволлар ва жавоблар
Мобил илова яратиш ҳақида клиентлар Launching Apps’дан энг кўп сўрайдиган саволлар шу ерда: муддат, нарх, тўлов, код ва ҳуқуқлар, Store’га чиқариш ва Launch’дан кейинги иш.
Нарх ва тўлов
Мобил илова яратиш нархи қанча?
Лойиҳалар $2 500 дан бошланади. Аниқ нарх ҳажмга боғлиқ: платформалар, экранлар, интеграциялар ва админ панель. Уни муддат билан бирга бепул консультацияда айтамиз.
Мобил илова учун тўлов қандай бўлади?
10% билан иш бошланади, 20% дизайнни кўрсатганимизда, 30% ишлайдиган версияни кўрсатганимизда ва 40% лойиҳа топширилганда.
Натижа ёқмаса нима бўлади?
Ҳар босқич натижасини кейинги тўловдан олдин кўрасиз. Айтган ўзгаришларингизни дизайн босқичида қилиб берамиз, кодга ва кейинги 20%га фақат сиз тасдиқлаганингиздан кейин ўтамиз.
Кичикдан бошласа бўладими?
Ҳа. Биринчи версияга фақат энг керакли вазифани оламиз: бундай оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Қолганини натижага қараб қўшамиз.
Жараён ва муддат
Мобил илова яратиш қанча вақт олади?
Одатда 6–8 ҳафта. Битта асосий вазифани бажарадиган оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш каби катта платформани босқичма-босқич чиқарамиз: аввал ишлайдиган биринчи версия, кейин қолгани. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.
Мобил илова яратиш қандай босқичлардан ўтади?
5 босқич: Ғоя, Режа, Дизайн, Код, Launch. Ҳар бирида натижани кўрасиз ва лойиҳангизни қурадиган жамоа билан тўғридан-тўғри гаплашасиз.
Менга техник топшириқ (ТЗ) керакми?
Йўқ. Ғоянгизни ўз сўзларингиз билан айтсангиз етарли. Функциялар рўйхатини биринчи босқичда бирга тузамиз.
Техник билимим йўқ. Муаммо бўлмайдими?
Йўқ. Сиз Бизнесингиз ҳақида ўз сўзларингиз билан гапирасиз, техник томони бизда.
MVP’дан бошласа бўладими?
Ҳа. Аввал энг керакли функцияларни чиқарамиз, ғояни ҳақиқий клиентларда синаб кўрамиз, кейин натижага қараб кенгайтирамиз.
Код, шартнома, NDA
Лойиҳа тугагандан кейин код кимники бўлади?
Сизники. Код ва ҳуқуқлар лойиҳа топширилганда сизга ўтади.
Шартнома билан ишлайсизларми?
Ҳа. Иш бошлашдан олдин шартнома тузамиз: унда иш ҳажми, нарх, муддат, тўлов босқичлари ва код сизга ўтиши ёзилади. Имзолашдан олдин ўқиб чиқасиз.
Ғоям орамизда қоладими?
Ҳа, орамизда қолади. Хоҳласангиз, NDA имзолаймиз. Лойиҳангизни фақат рухсатингиз билан кўрсатамиз.
Техник саволлар
iOS ва Android учун App бир йўла қилинадими?
Ҳа. Одатда иккала платформани битта лойиҳада қурамиз, App Store ва Google Play’га бирга чиқарамиз.
App’га Payme, Click ёки Uzum уласа бўладими?
Ҳа. Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard орқали тўловни App’га ҳам, сайтга ҳам улаймиз. Тўлов тизими билан шартномани ўзингиз тузасиз, қайси ҳужжатлар кераклигини биз айтамиз.
App ўзбек ва рус тилида бўладими?
Ҳа. Интерфейсни ўзбек ва рус тилида қиламиз, керак бўлса инглиз тилида ҳам. Клиент тилни ўзи танлайди.
App’даги нарх ва менюни ўзим ўзгартира оламанми?
Ҳа. Нарх, меню, акция ва заказларни админ панелдан ўзингиз бошқарасиз, бунинг учун бизга ёзиш шарт эмас.
App’ни App Store ва Google Play’га ўзларингиз чиқарасизларми?
Ҳа. App саҳифаси, скриншотлар ва Store текшируви бизда. App Store ва Google Play аккаунтларини очишга ҳам ёрдам берамиз.
Launch’дан кейин
Launch’дан кейин support борми?
Ҳа. Хатоларни тузатамиз, App’ни iOS ва Android’нинг янги версияларига мослаймиз, янги функциялар қўшамиз. Support шартларини лойиҳа бошида келишиб оламиз.
App менга клиент олиб келадими?
App келган клиентни ушлаб қолади: тез заказ, бонус, эслатма. Янги клиентни эса Instagram, реклама ва кассадаги QR код орқали App’га олиб келасиз.
Чет элдаги клиентлар билан ишлайсизларми?
Ҳа. Ўзбекистон бўйлаб ва чет элда онлайн ишлаймиз: ўзбек, рус ва инглиз тилида.
Булар ҳам керак бўлиши мумкин
Янгиланган:
Нимадан бошлаймиз?
3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.