Launching

Клиника учун илова яратиш: ёзилиш, эслатма ва натижа телефонда

Launching Apps клиника учун илова қуради: бемор шифокор ва бўш вақтни ўзи танлайди, қабулдан олдин эслатма олади ва таҳлил натижасини телефонида кўради. Жадвал, навбат ва беморлар базаси битта админ панель ёки CRM’да юради. Одатда 6–8 ҳафта, фақат онлайн ёзилиш учун оддий App 15–30 кун.

Ҳозир қуряпмизVitolo

Муддат
6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Энди бирорта ёзилиш йўқолмайди

Бемор ёзилган эди, келмади. Шифокорнинг вақти бекорга кетди

Қабулдан олдин push ёки Telegram орқали эслатма боради. Бемор тасдиқлайди ёки ўзи бошқа вақтга ўтказади, бўшаган жой яна жадвалда чиқади.

Қабулхона телефони доим банд

Бемор бўш вақтни App’да кўриб, ўзи ёзилади. Администратор қўнғироқ билан эмас, келган бемор билан шуғулланади.

Натижа учун бемор яна келиши керак

Таҳлил тайёр бўлиши билан натижа беморнинг App’ига тушади ва push-хабар келади.

Беморлар тарихи дафтар ва Excel’да

Ҳар бир беморнинг қабуллари ва ҳужжатлари CRM’да бир жойда туради. Шифокор очади ва ҳаммасини кўради.

Одатий функциялар

  • Шифокорлар ва хизматлар рўйхати
  • Бўш вақтга онлайн ёзилиш
  • Қабул ҳақида эслатма
  • Таҳлил натижаси телефонда
  • Payme ва Click билан тўлов
  • OneID орқали кириш
  • Навбат бошқаруви
  • Админ панель ва беморлар базаси (CRM)
  • Telegram орқали ёзилиш

Муддат

6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун

Одатда 6–8 ҳафта. Фақат онлайн ёзилиш ва эслатмалар учун оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • OneID орқали кириш
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Бу йўналишдаги ишларимизни суҳбатда, клиент рухсати билан кўрсатамиз. Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Бир нечта филиал ва шифокор учун ишлайдими?

Ҳа. Филиал, шифокор ва кабинетлар жадвали битта админ панелда туради.

Лаборатория натижаларини App’га юборса бўладими?

Ҳа. Натижа тайёр бўлганда беморнинг App’ига тушади, бу ҳақда push-хабар келади.

Дорихона учун ҳам App қиласизларми?

Ҳа. Дорихона App’ида каталог, дори борлигини кўриш, банд қилиш ва етказиб бериш бўлади.

Клиника учун илова қанча вақтда тайёр бўлади?

Одатда 6–8 ҳафтада. Фақат онлайн ёзилиш учун оддий App 15–30 кунда чиқади.

Беморлар маълумоти кимда қолади?

Клиникада. Беморлар базаси сизники, код ва ҳуқуқларни ҳам сизга топширамиз, хоҳласангиз NDA имзолаймиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?