Launching

Ресторан учун илова яратиш: буюртма, тўлов ва курьер битта App’да

Launching Apps ресторан учун илова ва етказиб бериш иловасини қуради: клиент менюдан танлайди, буюртма беради, Payme ёки Click билан тўлайди ва курьерни харитада кўради. Буюртма дарҳол ошхона ва курьерга тушади, клиент базаси эса ресторанда қолади. Одатда 6–8 ҳафта, меню ва буюртмадан иборат оддий App 15–30 кун.

Ҳозир қуряпмизIKSN Dastyor

Муддат
6–8ҳафтаОддий App: 15–30 кун
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Энди бирорта заказ йўқолмайди

Байрам куни телефон тинмайди, заказлар ёзилмай қолади

Клиент заказни App’да ўзи беради, заказ дарҳол ошхонага тушади. Оператор ҳар бирини қўлда ёзиб ўтирмайди.

Агрегатор ҳар заказдан улушини олади, клиент ҳам уники бўлиб қолади

Ўз App’ингизда доимий клиент тўғридан-тўғри сиздан заказ қилади. Рақами ва заказлар тарихи базангизда қолади.

Клиент курьерни сўраб қайта-қайта қўнғироқ қилади

Курьер харитада кўринади, заказ ҳолати push-хабарда келади. Оператордан сўрашнинг ҳожати қолмайди.

Бир марта заказ қилди-ю, йўқолди

Бонус, промокод ва push-хабар уни қайтариб олиб келади. Кимга нима юборишни админ панелда ўзингиз танлайсиз.

Одатий функциялар

  • Меню ва категориялар
  • Сават ва тез заказ
  • Payme, Click ва Uzum билан тўлов
  • Курьер харитада
  • Заказ ҳолати push-хабарда
  • Бонус ва промокодлар
  • Админ панель: заказ, меню, нарх
  • Курьер учун алоҳида App
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Муддат

6–8 ҳафтаОддий App15–30 кун

Одатда 6–8 ҳафта. Фақат меню ва заказдан иборат оддий App 15–30 кунда тайёр бўлади. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • Uzum орқали тўлов
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Yandex Maps
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Бу йўналишдаги ишларимизни суҳбатда, клиент рухсати билан кўрсатамиз. Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Ресторан учун илова қанча вақтда тайёр бўлади?

Одатда 6–8 ҳафтада. Меню ва заказдан иборат оддий App 15–30 кунда чиқади.

Payme ва Click орқали тўловни улайсизларми?

Ҳа. Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard’ни улаймиз. Тўлов тизими билан шартномани ўзингиз тузасиз, қайси ҳужжатлар кераклигини айтиб берамиз.

Заказларни касса ёки ҳисоб тизимига уласа бўладими?

Ҳа, агар касса ёки ҳисоб тизимингизга уланиш имкони бўлса. Унда заказ ўзи тушади, ҳеч ким уни қўлда кўчирмайди.

Курьерлар учун алоҳида App керакми?

Ҳа, одатда керак. Курьер заказни қабул қилади, манзилни харитада кўради ва ҳолатни янгилайди. Клиент буни ўз телефонида кўриб туради.

Агрегатордан чиқиб кетишим керакми?

Йўқ. Агрегатор янги клиент олиб келаверсин, доимий клиент эса ўз App’ингиздан заказ қилади.

Кўп ресторан ва дўкондан етказиб берадиган ўз хизматимни очмоқчиман. Қуриб берасизларми?

Ҳа. Клиент, курьер ва ҳамкор ресторан ёки дўкон учун алоҳида App, умумий сервер ва админ панель бўлади, тўлов ва харита ҳам уланади. Аввал ишлайдиган биринчи версияни чиқарамиз, кейин кенгайтирамиз. Муддатини лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?