Launching

Бизнес учун AI ёрдамчи ва автоматлаштириш: такрорий ишни AI қилади

Launching Apps Тошкентда Бизнес учун AI ёрдамчи ва автоматлаштириш тизимларини қуради: чат клиентларга жавоб беради, ҳисобот ўзи тайёр бўлади, қўлда қилинадиган иш тизимга ўтади. AI компаниянинг ўз нарх ва қоидаларига қараб жавоб беради, мураккаб саволни ходимга ўтказади.

Биз қурганDicta

Муддат
Ҳажмга қараб
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Кимга керак

  • Ходимлар кун бўйи бир хил саволларга жавоб беради
  • Ҳисоботни қўлда тайёрлашади, шунинг учун доим кечикади
  • Кечқурун ёзган клиент эрталабгача жавоб кутади
  • Маълумот Excel ва чатлар орасида қўлда кўчирилади

Нима ўзгаради

  • Нарх, манзил ва товар бор-йўқлиги ҳақидаги саволларга AI жавоб беради, ходим чалғимайди.
  • Кунлик ҳисобот ўзи тайёр бўлади, ҳеч ким жадвал тўлдириб ўтирмайди.
  • Маълумот бир тизимдан бошқасига ўзи ўтади, қўлда кўчирилмайди.
  • Ходимлар такрорий иш ўрнига клиент билан шуғулланади.

Нималар киради

Ишни кўриб чиқамиз

Қайси иш энг кўп вақт олишини ва уни AI ёки тизимга бериш мумкинлигини бирга топамиз.

Клиентлар учун AI ёрдамчи

Сайт, App ёки Telegram’да саволларга жавоб беради, заказ ва ёзилишни қабул қилади.

Ўз маълумотларингиз асосида

AI нарх, хизмат ва қоидаларингизга қараб жавоб беради.

Автоматик ҳисобот

Савдо, заказ ва ходимлар бўйича ҳисобот ўзи тайёр бўлади ва Telegram’га келади.

Тизимларни улаш

AI’ни CRM, сайт, App ва ички тизимларингизга улаймиз, маълумотни ҳеч ким қўлда кўчирмайди.

Назорат сизда

AI жавобларини кўриб турасиз. Мураккаб савол бўлса, суҳбат ходимга ўтади.

Муддат

Муддат вазифалар сони ва уланадиган тизимларга боғлиқ. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Dicta

    Учрашувлар учун AI котиб: App ва веб платформа

    AIЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Xeela

    Фитнес ва вазн ташлаш: овқатланиш, машқ ва прогресс битта App’да

    ФитнесГлобал

    iOS · Android

  • Revius

    Молия: харажатларни овоз билан ёзиш, категориялар ва статистика

    МолияГлобал

    iOS

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

AI ёрдамчи ўзбек тилида жавоб берадими?

Ҳа. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида жавоб бера олади. Launch’дан олдин уни ўз саволларингиз билан текширамиз.

AI нотўғри жавоб берса нима бўлади?

Буни олдиндан ҳисобга оламиз: AI нарх ва қоидаларингизга қараб жавоб беради, аниқ билмаган саволни ходимга ўтказади. Жавобларни кўриб, созлаб борасиз.

Қайси ишларни автоматлаштирса бўлади?

Такрорланадиган деярли ҳамма ишни: клиент саволлари, заказ қабул қилиш, эслатма, ҳисобот ва тизимлар орасида маълумот кўчириш.

AI ходимларимнинг ўрнини оладими?

Йўқ. У такрорий ишни олади, одамлар эса клиент билан шуғулланади.

CRM’имиз йўқ. AI’дан бошласа бўладими?

Ҳа. Аввал керакли маълумотни бир жойга йиғамиз, кейин AI’ни улаймиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

2/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?

AI ёки автоматлаштириш

Қачон бошламоқчисиз?