Launching

Launching Apps: Тошкентда мобил илова қурадиган жамоа

Бизнес учун iOS ва Android App, сайт, CRM, AI ёрдамчи ва Telegram бот қурамиз: оддий App’дан тортиб маркетплейс, такси ва етказиб бериш платформаларигача. App’ни App Store ва Google Play’га чиқарамиз. Одатий муддат 6–8 ҳафта, тўлов босқичма-босқич, код ва ҳуқуқлар сизга ўтади. Ўзбекистон бўйлаб ва чет элда онлайн ишлаймиз.

  • 30+лойиҳани ғоядан Launch’гача олиб чиққанмиз
  • 20+лойиҳанинг аниқ бир қисмини қурганмиз: интеграция, backend ёки мобил қисм

NDA ишларни Telegram’да сўранг

Ким билан ишлаймиз

  • Иши чат, қўнғироқ ва Excel’да юрган Бизнес эгалари
  • Ғояси бор, лекин қаердан бошлашни билмайдиганлар
  • Олдинги жамоаси ишни охирига етказмаганлар
  • App’и бор, лекин Бизнесига фойдаси тегмаётганлар
  • Маркетплейс, такси ёки етказиб бериш хизматини очмоқчи бўлганлар

Қандай ишлаймиз

  • Бизнес тилида гаплашамиз.

    Сиздан техник билим кутмаймиз: заказ, клиент, вақт ва пул ҳақида гаплашамиз. Техник томони бизда.

  • Ўртада воситачи йўқ.

    Лойиҳангизни қурадиган жамоа билан тўғридан-тўғри гаплашасиз.

  • Бошқарув қўлингизда.

    Нарх, каталог, акция ва заказларни админ панелдан ўзингиз бошқарасиз.

  • Launch’дан кейин ҳам ёнингиздамиз.

    Хатоларни тузатамиз, App’ни iOS ва Android’нинг янги версияларига мослаймиз, янги функциялар қўшамиз. Шартларини лойиҳа бошида келишиб оламиз.

5 босқич. Ҳар бирида натижани кўрасиз

Иш 10% тўловдан кейин бошланади. Кейинги ҳар бир тўловни биз бажарилган ишни кўрсатганимиздан кейин қиласиз.

  1. 1

    Ғоя

    Бизнесингиз қандай ишлашини, заказ ва клиент қаердан келишини сўраймиз. Биринчи версияга нима киришини бирга танлаймиз.

    Натижа
    Функциялар рўйхати, аниқ муддат ва нарх
    Тўлов
    10%, иш шу билан бошланади
  2. 2

    Режа

    Ҳар бир экран қандай ишлашини ва нима қачон тайёр бўлишини режалаштирамиз.

    Натижа
    Экранлар харитаси ва иш режаси
  3. 3

    Дизайн

    Ҳар бир экранни чизамиз. Код ёзилишидан олдин кўрасиз ва тасдиқлайсиз.

    Натижа
    Барча экранлар дизайни
    Тўлов
    20% дизайнни кўрсатганимизда
  4. 4

    Код

    App’ни қурамиз. Иш қандай кетаётганини кўриб турасиз.

    Натижа
    Ишлайдиган версия
    Тўлов
    30% ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  5. 5

    Launch

    App Store, Google Play ёки вебга чиқарамиз. Код ва ҳуқуқларни сизга топширамиз.

    Натижа
    Тайёр продукт, код ва ҳуқуқлар
    Тўлов
    40% лойиҳа топширилганда

Ўзбекистонга мослаб қурамиз

  • Маҳаллий тўловлар

    Payme, Click, Uzum, Humo ва Uzcard орқали тўловни App’га ва сайтга улаймиз.

  • OneID

    OneID орқали киришни улаймиз: алоҳида парол керак эмас.

  • Уч тил

    Интерфейс ўзбек, рус ва инглиз тилида. Клиент тилни ўзи танлайди.

  • Telegram

    Клиентларингиз ҳар куни Telegram’да. Бот, Mini App ва хабарларни тизимингизга улаймиз.

Instagram’да бизга обуна бўлинг

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

1/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?