Launching

Тошкентда сайт яратиш: интернет-дўкон, онлайн ёзилиш ва веб платформа

Launching Apps Тошкентда Бизнес учун сайт яратади: корпоратив сайт, интернет-дўкон, онлайн ёзилиш ва шахсий кабинетли веб платформа. Сайт буюртма ва заявкаларни кечаси ҳам қабул қилади ва дарҳол CRM ёки Telegram’га юборади. Одатда лойиҳа 6–8 ҳафта давом этади.

Биз қурганDicta

Муддат
6–8ҳафта
Тўлов босқичма-босқич
Код ва ҳуқуқлар
Сизда

Кимга керак

  • Товарингиз кўп, лекин уни онлайн сотадиган жойингиз йўқ
  • Клиентлар ёзилиш учун қўнғироқ қилади, ҳаммасига жавоб бериб улгурмайсиз
  • Янги клиент сизни Google ёки Yandex’дан қидиради, лекин топмайди
  • Сайтингиз бор, лекин ундан заявка келмаяпти

Нима ўзгаради

  • Клиент кечаси ҳам заказ беради ёки ёзилади, эрталаб ҳаммаси тизимда туради.
  • Ёзилиш учун қўнғироқ шарт эмас: клиент бўш вақтни ўзи танлайди.
  • Сайтдан келган заявка дарҳол CRM’га тушади, ҳеч ким дафтарга ёзиб ўтирмайди.
  • Матн, нарх ва товарларни ўзингиз ўзгартирасиз, ҳар сафар бизга ёзмайсиз.

Нималар киради

Саҳифалар ва матн

Қайси саҳифалар кераклигини ва клиент заявкагача қандай етиб келишини олдиндан режалаштирамиз.

Дизайн

Клиентларингиз кўпроқ телефондан киради, шунинг учун аввал телефон версиясини чизамиз. Код ёзилишидан олдин кўрасиз ва тасдиқлайсиз.

Интернет-дўкон

Каталог, сават, Payme, Click ва Uzum орқали тўлов, заказ ҳолати ва етказиб бериш.

Ёзилиш ва кабинет

Онлайн ёзилиш, шахсий кабинет, OneID орқали кириш ва Telegram’га хабарлар.

Админ панель

Заказ, заявка, товар ва матнлар битта панелда, ҳар бир ходимга алоҳида кириш.

Тезлик ва қидирув

Сайт телефонда тез очилади, Google ва Yandex уни тўғри ўқийди. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

Муддат

6–8 ҳафта

Одатда 6–8 ҳафта. Аниқ муддатни лойиҳани кўриб чиққандан кейин айтамиз.

Тўлов босқичма-босқич

  1. 10%Иш бошланади
  2. 20%Дизайнни кўрсатганимизда
  3. 30%Ишлайдиган версияни кўрсатганимизда
  4. 40%Лойиҳа топширилганда

Нарх нимага боғлиқ

Клиентларингиз ўрганиб қолган хизматлар

  • Payme орқали тўлов
  • Click орқали тўлов
  • Uzum орқали тўлов
  • Humo ва Uzcard карталари
  • OneID орқали кириш
  • Telegram: бот, Mini App, хабарлар
  • Yandex Maps
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилида интерфейс

Шу йўналишдаги ишлар

  • Avino

    Кўчмас мулк: сотиш, сотиб олиш ва ижара учун App ва сайт

    Кўчмас мулкЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • Dicta

    Учрашувлар учун AI котиб: App ва веб платформа

    AIЎзбекистон

    iOS · Android · Сайт

  • myticket.uz

    Ўзбекистонда консерт ва тадбирларга чипта сотиш сайти

    Тадбирлар ва чипталарЎзбекистон

    Сайт

  • Dogs Meet Up

    Итлар учун танишув: АҚШдаги ит эгаларига App ва сайт

    Ижтимоий тармоқГлобал

    iOS · Android · Сайт

Барча ишлар

Саволлар ва жавоблар

Барча саволлар

Сайт яратиш қанча вақт олади?

Одатда 6–8 ҳафта. Муддат саҳифалар сони, тўлов ва интеграцияларга боғлиқ.

Сайтни кейин ўзим ўзгартира оламанми?

Ҳа. Матн, расм, товар ва нархларни админ панелдан ўзингиз ўзгартирасиз.

Сайт телефонда яхши ишлайдими?

Ҳа. Аввал телефон версиясини чизамиз, кейин компьютерга мослаймиз.

Сайт ва App’ни бирга қилса бўладими?

Ҳа. Иккаласи битта тизимда ишлайди: заказ, клиент ва нархлар бир жойда туради.

Эски сайтимни янгилаб берасизларми?

Ҳа. Аввал нега заявка келмаётганини топамиз, кейин тузатамиз ёки қайтадан қурамиз.

Янгиланган:

Нимадан бошлаймиз?

3 та саволга жавоб беринг, кейин жамоамиз сиз билан боғланади. Нарх ва муддатга келишмагунимизча бир сўм ҳам тўламайсиз.

Launching Apps

Тўғридан-тўғри жамоага ёзмоқчимисиз?

2/3

Ассалому алайкум! 3 та қисқа саволга жавоб берасиз, кейин рақам ёки Telegram қолдирасиз. Жамоамиз ўзи боғланади.

Сизга нима керак?

Сайт ёки онлайн дўкон

Қачон бошламоқчисиз?