Вазифа
Квартира, уй ёки ер қидираётган одам эълонларни харитада кўриши, кераксизини фильтр билан тез саралаши ва эгаси билан дарров гаплашиши керак. Сотувчига эса эълонни тез жойлаш ва ҳаммасини бир жойдан бошқариш керак.
Нима қурдик
Эгаси ёки агент билан чатда гаплашасиз, уйни кўришга бўш вақтга ёзиласиз. Уч тилда, нархлар сўм ва долларда, эълон нархи қандай ўзгаргани кўринади. Телефон рақами, Google ёки Apple орқали кирасиз.
















